17:43 / 01.05.2022
1 873

Фарғонада туман МТБ раҳбарининг ўғли икки нафар аёлни чопиб ташлаш билан таҳдид қилди

Фарғонада туман МТБ раҳбарининг ўғли икки нафар аёлни чопиб ташлаш билан таҳдид қилди
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Учкўприк тумани мактабгача таълим бўлими мудирасининг ўғли боғчалардан бирининг собиқ мудираси ва унинг синглисини чопиб ташламоқчи бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 28 апрель куни Учкўприк тумани Милтиқчи қишлоғида жойлашган 11-мактабгача таълим ташкилотига янги мудира тайинлангани сабабли таништирув жараёни бўлиб ўтган. Унда боғчанинг собиқ мудираси М.А., унинг онаси М.Қ. ва синглиси Қ.М. ҳамда туман МТБ раҳбари Г.Х. ўртасида жанжал келиб чиққан. Тортишувда М.Қ. (собиқ мудиранинг онаси) Г.Х.га тан жароҳати етказган.

Жанжалга Г.Х.нинг ўғли А.Х. аралашган. У онасини яна безовта қилишса, машинаси юкхонасида бўлган чопқи (дасткалла) билан чопиб ташлашини билдириб, таҳдид қилган.

Ҳолат шу куннинг ўзида туман ИИБ томонидан ўрганилиб, бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилган ва томонларнинг жароҳатлари юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ўтказилган судга оид тиббий экспертиза хулосаларида фуқаро Г.Х. ва А.Х. енгил, М.Қ. соғлиғи бузилишига олиб келган енгил шикастлар олгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан фуқаро Қ.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (безорилик) билан, фуқаро А.Х га нисбатан 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада туман МТБ раҳбарининг ўғли икки нафар аёлни чопиб ташлаш билан таҳдид қилди