Фото: Самарқанд ИИБ матбуот хизмати
Самарқанд вилояти ИИБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Ургут туманида наркотрафикка қарши кураш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда 5 килога яқин гиёҳвандлик моддалари айланмасига чек қўйилди.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, тадбирда туманда яшовчи С.С. ( 2003 йилда туғилган) бошқа бир фуқарога 600 доллар эвазига 6,76 грамм героин сотаётганида қўлга олинган.
Тадбир давом эттирилиб С.С.нинг яшаш хонадонида бўлган 957,53 грамм героин, 2 килограмм 614,51 грамм опий, 285,6 грамм гашиш ва 758,5 грамм марихуана гиёҳвандлик воситалари олиб қўйилган.
Шунингдек, С.С.нинг жиноий шериги, Ургут туманида яшовчи Х.А.нинг (1976 йилда туғилган) яшаш манзилида 2,84 грамм опий гиёҳвандлик моддаси сақлаб келгани аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ўтказилган тадбирлар натижасида жами 4 килограмм 628 грамм гиёҳвандлик воситалари тарқалишига чек қўйилган. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим"
Глазгодан Мюнхенгача 1 700 километр...
Полшада Беларус билан чегарада россиялик аскар қўлга олинди
Олигарх Коломойский қотилликни ташкиллаштиришда айбланди
Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди
Ўзбекистон тарихий суратлари тўплами ЮНEСКО «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди