date

Бўстонлиқда ёнғинларни пайқайдиган илк камера ўрнатилди

Бўстонлиқда ёнғинларни пайқайдиган илк камера ўрнатилди
Фото: «Postda.uz»
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида интеллектуал IP-камера ўрнатилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бундай камера ёнғин каби хавфли вазиятларни юқори аниқликда аниқлаш ва реал вақтда сигнални ишга тушириш имконига эга.

Вазирлик хабарида қайд этилишича, лойиҳа «Хавфсиз туризм» дастури доирасида АТК вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ИИБ Хавфсиз туризм бошқармаси томонидан амалга оширилган бўлиб, у фавқулодда вазиятларда тезкор чора кўриш имкониятини, ходимлар иши самарадорлигини оширади.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча йил аввал Тошкентдаги 12 та баланд қаватли бинога ёнғинни пайқайдиган камералар ўрнатилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўстонлиқда ёнғинларни пайқайдиган илк камера ўрнатилди