«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида ички туризмни ривожлантириш учун масъул ташкилотлар белгиланди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, қуйидагиларга туризм йўналишлари бўйича масъул ташкилот ваколатлари берилган:
- Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги — ёшлар, айниқса, таълим муассасалари ўқувчи-талабалари учун туризмнинг тарихий билим берувчи, маданий-кўнгилочар, экстремал, экологик, этно ва пляж туризми турлари бўйича;
- Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги — меҳнат, маҳаллалар жамоалари учун туризмнинг ишбилармонлик, экстремал, экологик, агро, этно, гастрономик турлари бўйича;
- Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги — хотин-қизлар учун туризмнинг зиёрат, маърифий, ижтимоий, маданий-кўнгилочар, экологик, этнотуризм турлари бўйича;
- Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва «Нуроний» жамғармаси — фахрийлар, нуронийлар ва пенсионерлар учун зиёрат, тиббиёт, соғломлаштириш туризми.
Президентнинг «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, юқорида номлари келтирилган масъул ташкилотлар ўз йўналишлари бўйича ҳар йили иш берувчилар билан биргаликда ходимларни республика бўйлаб саёҳатга чиқиши учун саёҳат графикларини тасдиқлаш ҳамда саёҳатни амалга оширишни таъминлаши керак бўлади.
Қарор билан «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида ички туризмни ривожлантиришни мувофиқлаштириб бориш учун масъул этиб Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгиланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда