12:48 / 07.05.2022
1 400

Концлагерда туғилган ўзбекистонлик ҳикояси

Концлагерда туғилган ўзбекистонлик ҳикояси
Рустем Меналиев - фашистлар Германиясининг асирлар учун меҳнат лагерида туғилган тошкентлик. Ғалаба куни арафасида у Sputnik мухибирига ўз оиласи, очлик, машаққатли меҳнат ва қандай қилиб Тошкентга келиб қолгани ҳақида сўзлаб берди.

Рустем Меналиев – концлагернинг энг жажжи собиқ асири. 1945 йили 20 февраль куни Германия маҳбуслар меҳнат лагерида туғилган. Албатта, ҳикоямиз қаҳрамони концлагердаги ҳаётига оид хотираларни эслай олмайди. Бироқ, у онаси Насия Меналиева ҳақидаги хотираларини сўзлаб берди.

Насия Меналиева ёшлигида Тошкентга келиб қолишини ҳатто тасаввур ҳам қилмаган. У она юрти Қримда трактор ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. Илғор ишчи бўлгани учун кўплаб фахрий ёрлиқлар ва дипломлар билан тақдирланган. Аммо, Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан ҳаммаси ўзгариб кетди.

Немислар онам ва бошқа қримликларни 1944 йилда ватанидан олиб кетган. Совет қўшинлари яримролга яқинлашган, қаттиқ уруш кетаётган вақтлар. Шу вақтда немислар имкон қадар кўпроқ одамларни олиб кетишга ҳаракат қилишган. Олтитача кема одамга тўлган, лекин бомбардимон вақтида уларнинг тўрттаси одамлари билан чўктирилган”, - дея онасининг ҳикояларини келтиради Рустем Ака.

Очлик ва баракдаги ҳаёт
Омон қолган иккита кеманинг одамлари Одессага олиб боришган. У ердан Германияга олиб кетишган. Қримликлар Жанубий Саксонияга, Ауэрбах шаҳридан унчалик узоқ бўлмаган ҳудудга жойлаштирилган. У ерда нафақат Совет Иттифоқи, балки Франция ва Польшадан келган маҳбуслар ҳам бўлган.

Бу вақтда Насия ҳомиладор бўлган. Баракдаги қийин ҳаётга қарамай, аёл соғлом фарзанд дунёга келтирган.
Онам меҳнат лагеридаги ҳаётини эслашни ёқтирмас эди. Масалан, яқин атрофда завод бўлгани ва унда маҳбуслар авиадеталлар ишлаб чиқаргани ҳақида гапириб берган. Кечқурун паёк тарқатилган: ёрма, бир бўлак нон ва ҳаттоки шакар. Онам уруш тугашига яқин қолганида немислар маҳбусларни унутганини кўп гапирарди. Яъни маҳбусларга овқат бермай қўйишган”.

Рустем Аканинг айтишича, очлик даври онасининг энг кўп хотирасида қолган давр бўлган. Очлик сабаб минглаб одамлар ҳалок бўлган. Биринчи бўлиб болалар, албатта.

Онамнинг айтишича, ўша пайт иккитагина бола тирик қолган. Ўшалардан бири мен бўлганман. Шунча қийинчиликларга қарамай онам мени қандай дунёга келтиргани, қандай қилиб тирик қолганим менга жуда қизиқ эди. Бу ҳақида у ҳеч қачон гапириб бермасди”.

Ўзбекистонга йўл
СССР ғалабасидан сўнг, 1945 йил август ойида Жанубий Саксониядаги маҳбусларни Германиядан чиқаришга тайёрлай бошлашди. Кимни қаерга жўнатишни режалаштиришди.

Бизни Ўрта Осиёга жўнатадиган бўлишди. Поездда олиб кетишди”, - дейди Рустем Меналиев.

Поездда босиб ўтиладиган йўл жуда узоқ бўлган. Бу пайтда аёл боласинининг қорнини тўйдириши, ювинтириб олиши керак эди.
Вагонда ғиштдан қурилган ўчоқ бўлган. қа ўхшаган нарса қилишган, картошка қайнатиш мумкин бўлган. Онам картошкадан бўтқа қилиб, мени боққан, - дейди Меналиев. - Бир куни онам сув иситаётганда, поезд қаттиқ силкиниб кетган. Қайнаб турган сув онамга тўқилган эди”.

Меналиевлар Ўзбекистонга декабрь ойида етиб келишган. Уларга Тошкент вилоятига жойлаштиришган. Аввал улар маҳаллий мева-сабзавотлар билан кун кечиришган. Кейинчалик Насия эчки боқадиган бўлди. Рустем аканинг айтишича, айнан эчки сути унинг соғлиғини тиклашга ёрдам берган.

Онам ҳамма нарсани эчки сутида қайнатарди, ҳатто картошкани ҳам. Чунки мени тўйимлироқ ва кучлироқ овқатланишимни хоҳларди”, - деб эслайди қаҳрамонимиз.

Агар сотқин дейишсачи?
Гарчи Рустем лагердаги ҳаётни аниқ ва равшан эслай олмасада, асирликдаги ҳаёт унинг болаликдаги хулқига таъсир қилган. “Жароҳатланган одамни, қонни кўрсам қўрқаман. Болалагимда шовқин-сурондан қўрқардим, айниқса, тракторникидан. Менимча, бу танкалар ва бомбалар овозини кичкиналигимда кўп эшитганимдан бўлса керак”,- дейди у.

Ўзбекистонликларнинг илиқ муносабати билан Насия ва унинг фарзандининг ўтмишдан қолган яралари битгандек бўлди. Гарчи аёл бошида одамлар уларни яхши қарши олмайди деб қўрққан бўлсада. Гап шундаки, Рустем Меналиев биринчи ҳужжатини Ўзбекитон ССР да олган. Меналиевнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасининг “Туғилган жойи” деган бандида Германия деб ёзилган. Урушдан сўнг, кўпчилик одамлар агар фарзандлари нацистлар ҳудудида туғилган бўлса, буни сир тутишга ҳаракат қилган.

Онам айнан мана шу менинг ҳаётимга таъсир қилишидан кўрқарди”, - дейди Рустем Ака.

Бироқ бу борада улар ортиқча ташвишланишган. “Ҳеч ким мени сотқин демаган, менсимасдан муносабатда бўлмаган”, - дейди Меналиев. У мактабда ўқиди, кейин қурилиш техникумини битирди. Армияда хизмат қилди. Кейин Тошкент политехника институтида ўқишга қарор қилди. Мақсадларига эришди.

Насия Меналиева она сифатида албатта ўғлининг ютуқларидан қувонган. Уруш ва лагердаги ҳаёт хотиралари унинг бир умр ёдида қолди: масалан, у очлиқ даврини ҳеч қачон унутмаган. “Онам овқат пиширганда жуда кўп пиширарди”, дейди Рустем. Бироқ, аёл урушдан кейинги ҳодисаларни мўъжиза деб ҳисоблаган. Ахир энг асосийси унинг фарзанди концлагерда омон қолди, катта бўлди, мутахасслик эгаллади.

Рустам Меналиев фашист концлагерининг вояга етмаган собиқ маҳбуси сифатида 1941-1945 йиллар уруш қатнашчилари қаторида туради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Концлагерда туғилган ўзбекистонлик ҳикояси