16:04 / 07.05.2022
960

Фарғонада 20 нафар фуқарога ноқонуний диний таълим бериб келган шахс 15 суткага қамалди

Фарғонада 20 нафар фуқарога ноқонуний диний таълим бериб келган шахс 15 суткага қамалди
Фарғона вилояти Қўштепа туманида фуқароларга ноқонуний диний сабоқ берган шахсга жазо тайинланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 21 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Қўштепа туманида 2 йилдан буён ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланиб юрган шахс ушланди.

Аслида Наманган вилояти Янги Қўрғон туманида рўйхатда туриб яшаган О.А. исмли фуқаро жами 20 нафар шахсга ноқонуний диний таълим бериб келаётгани аниқланган. Ундан дарс олаётганларнинг 17 нафари вояга етмаганлар бўлиб, 13 нафари Наманган вилоятидан, 1 нафари Қашқадарё вилоятидан келгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада 20 нафар фуқарога ноқонуний диний таълим бериб келган шахс 15 суткага қамалди