Фото: Президент ахборот хизмати
Ўзбекистон хорижлик сайёҳлар учун хавфсиз мамлакатга айланиши керак. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ташкил этилган ситуацион марказдаги учрашувда айтди.
«Менимча» телелойиҳасининг навбатдаги сонида президент ситуацион марказда масъулларга сайёҳлик ривожланиши учун тизимнинг мукаммал ишлаши зарурлигини тушунтирган видео кўрсатилди.
Президент тизим туризмни ривожлантириш учун ҳам муҳимлигини айтар экан Азиз Абдуҳакимовдан 2019 йил қанча саёҳ келганини сўради. «6,7 миллион хорижлик сайёҳ келди, 13 миллион ички туристлар қайд этилган», деди Абдуҳакимов.
«Ички ишлар ходимлари билан мана шу ишни қилиб берсангиз, мамлакатга инвестиця олиб келишга ёрдам берган бўласиз. Инвестиция эса халқимизга мадад бўлади. Қачон бизга 10 миллион турист келади? Қачонки жамоат тартиби сақланса, ётоқхонада ўғрилик бўлмаса, атроф тинч бўлса, кўчада юрганда ҳеч ким қўрқитмаса келади», президент.
Кўрсатув давомида ситуацион марказда туристлар билан ишлаш учун алоҳида тизим қилингани ҳикоя қилинган. Меҳмонхоналар атрофи ва туристик объектлар камералари доимий назорат қилиниши кўрсатилди.
Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, ситуацион марказ адолатни таъминлашга хизмат қилиши керак: «Адолат меъзони жорий қилинганини халқимиз сеза бошласа, ҳеч қандай ташвиқот керак бўлмайди», деди президент. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда