Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманининг «Ачаобод» маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси Аббос ота Аппанов хонадонида бўлиб, уни байрам билан табриклади.
Аббос ота урушдан аввал мактабда ўзбек тили ва адабиётидан дарс берган. 1942 йилда Смоленскка чақирилган, Беларусни озод қилишда иштирок этган, сўнг Польша ва Берлингача борган. Бобонинг хотирлашича, 2 май куни куннинг иккинчи ярмида Рейхстагга ғалаба байроғи илинган. Аббос Аппанов 4-синфдан немис тилига қизиққани ва 1 йил Германияда яшагани учун тилни чуқур ўрганади ва 1946 йилда Ўзбекистонга қайтгач, 50 йил давомида 139-мактаб ва 111-мактабларда бошланғич ва юқори синф ўқувчиларига «Немис ва инглиз тили» фанидан дарс беради. Бошланғич синфлар учун «Немис тили» дарслигини ёзган.
Президент Аббос ота Аппановга ватан тинчлиги йўлидаги хизмати ва фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирган.
«Бутун умрингизни халқимизни, фарзандларимизни тарбия қилишга бағишлагансиз… Соғ-саломат бўлиб, қилган ниятларингиз амалга ошиб, фарзандларингиз, набираларингиз камолини кўриб юринг доим», — дея табриклаган давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда