17:39 / 09.05.2022
1 488

Сирдарёда заправкадаги яширин қиморхона фош этилди

Сирдарёда заправкадаги яширин қиморхона фош этилди
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги заправкаларнинг бирида қимор ўйинларини ташкиллаштириш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув тезкор ходимлари томонидан Мирзаобод туман «Мирзо Улуғбек» маҳалласи ҳудудида жойлашган ёнилғи қуйиш шохобчасида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиб, қимор ўйнашга келган шахслар ўзлари билан олиб келган гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилаётганликлари тўғрисида тезкор маълумот олинган.

Ушбу маълумотларга кўра, 6 май куни соат 21:45 ларда вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда маҳалла ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида М-34 автойўлининг четида жойлашган ёнилғи қуйиш шохобчасидаги маъмурий биносига холислар иштирокида кирилиб, бинонинг дам олиш хонаси кўздан кечирилган. Текширув давомида фуқаро А. ва унинг ташаббуси билан 6 нафар шахс қимор ўйнаётгани аниқланган.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати
Тадбир иштирокчилари томонидан ушбу заправка хонасидан қимор ўйин учун тикилган жами 7 миллион сўм, 1 050 АҚШ доллари ва 3 литр шиша идишда алоҳида ўйин ташкилотчи учун деб ажратилган 1 миллион миқдордаги пулларни ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда заправкадаги яширин қиморхона фош этилди