Олийгоҳга ҳужжат топшириш учун номзодларда ID-карта бўлиши талаб этилади. Қабул бошланганида навбатлар кўпайиб кетиши мумкинлигини инобатга олиб, мактаб битирувчиларига тезроқ ID-карта олиш тавсия этилади.
Қарийб икки ҳафтадан сўнг мактабларда сўнгги қўнғироқ чалиниб, имтиҳонлардан кейин битирувчилар аттестат олади. Айнан аттестат ва паспорт (ID-карта) олийгоҳга кириш учун ҳужжат топширишда талаб этиладиган асосий ҳужжатлардир.
Бироқ ОТМларга қабул бошланишига оз вақт қолаётганига қарамай, 11-синф битирувчилари орасидан минглаб ёшлар аллақачон 16 ёшга тўлган бўлса-да, ҳали ID-карта олмаган.
Таълим тизими масъулларининг билдиришича, қабулга яқин қолганда ID-карта олишга уриниш узун навбатларни юзага келтириши мумкин, шу боис ота-оналарга сўнгги кунларга қолдирмай, тезроқ фарзандларининг ID-карта олишини таъминлашлари тавсия этилади.
Бир неча ҳафта олдин Халқ таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг 122 минг нафари (31 фоиз) ҳали ID-карта олмаганини маълум қилганди.
ID-карта олиш учун ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат этиш лозим. 16 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароларига 10 йил муддатга бериладиган карта (паспорт) 1 иш куни давомида расмийлаштириб берилади. Хизмат учун БҲМнинг 89 фоизи (240 300 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда