Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 6 май куни «Қорадори-2022» тадбири давомида четдан контрабанда йўли орқали кириб келаётган ҳамда транзит ташилаётган гиёҳвандлик воситаларини аниқлаш бўйича ИИВ ЖҚББ ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида Хўжаобод туманининг Қирғизистон билан чегара ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Фарғона вилоятида яшовчи М.А., Қўрғонтепа туманида яшовчи Б.С. ҳамда Ж.М.дан ташкил топган жиноий гуруҳ аъзолари холис харидорга 1 килограмм гашиш гиёҳванд моддасини 9 минг долларга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда