Бугун, 10 май куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилишида «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳужжат билан нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат божини ундириш ва тўлашдан озод қилиш масаласи тартибга солинмоқда ҳамда давлат божини тўлашдан озод қилиш асослари белгиланяпти.
Қуйи палата матбуот хизматига кўра, нотариал ҳаракатларнинг асосий қисми кўчмас мулклар, автотранспортлар олди-сотдиси билан боғлиқ бўлиб турган айни вақтда давлат божини тўлашда ҳам нотариусларда, ҳам фуқароларда турли тушунмовчиликлар пайдо бўляпти. Бу эса «ўз ўрнида қатъий «ставка»ларни белгилаш заруратини келтириб чиқармоқда».
Қонун лойиҳаси билан уй сотиб олишда майдоннинг қанчалигидан қатъи назар бир хил – 1,5 баробар миқдорда бож ундириш таклиф қилиняпти. Амалдаги қонунчиликда бу олтита тоифага ажратилган бўлиб, олти хил миқдорда давлат божи ундирилар эди.
«Автотранспортлар олди-сотдисида ишлаб чиқарилган йили, от кучи, жами 12 та тоифага ажратилган ҳолда умумий нархнинг 10 баробари (2 700 000)гача тўлов қилиняпти. Шу боис, аксарият одамлар сотиб олаётган машинасини ўзининг номига расмийлаштиришдан кўра, 3 йиллик ишончнома имзолашни афзал кўрмоқда», дейилади хабарда.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида ишлаб чиқарилган йили ва от кучидан қатъи назар, автомобиль олди-сотдисида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари (810 минг сўм) миқдорида давлат божи ундириш белгиланмоқда.
Йиғилишда фракция депутатлари қонун лойиҳаси қўллаб-қувватлаган.
Янги тартиб қонунчиликка кириши учун дастлаб бу лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида 3 ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилиниши керак. Сўнгра қонунни Сенат маъқуллайди ёки қайтаради. Парламент қабул қилган қонун президент томонидан имзолангач, ҳужжатнинг ўзида кўрсатилган муддатда кучга киради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда