Андижон вилояти Избоскан туманида замонавий иссиқхона қуриш учун ажратилган кредитни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Избоскан тумани бўлими томонидан «Туронбанк» АТБ Андижон филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда мазкур филиал бошқарувчиси собиқ ўринбосари И.К. ва тумандаги «Ҳ.» хусусий боғдорчилик хўжалиги раҳбари Х.П. замонавий энергия тежамкор иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 минг доллар имтиёзли кредит маблағи эвазига иссиқхона қурмасдан, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали талон-торож қилгани аниқланган. Текширув давомида етказилган зарарнинг 20 минг доллари ундирилиши таъминланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда