Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2022 йилда ўрнатилган фоторадар ҳамда интеллектуал кузатув камералари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, президентнинг тегишли фармони билан очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган 33 турдаги ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланган. Улар орасида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилган аниқ манзиллар ҳамда улар томонидан қайд этиладиган йўл ҳаракати қоидабузарлигининг тури ҳақидаги маълумотларни фуқаролар учун очиқ эълон қилиб бориш тартиби белгиланган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мазкур маълумотларнинг очиқланиш ҳолати бўйича мунтазам мониторинг олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, республика ҳудудидаги автомобиль йўлларида 2022 йил биринчи чорагида жами 37 та янги фоторадар ҳамда кузатув камералари ишга туширилган. Улардан 4 таси хавфсизлик камарини тақмаслик ёки ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланганлик ҳолатини аниқловчи кузатув камераси, 33 таси эса ҳаракат тезлигини белгиланган меъёрдан ошириб юборганлик ҳолатини аниқловчи фоторадар қурилмалари ҳисобланади.
Янги ишга туширилган фоторадар ҳамда кузатув камералари ҳудудлар кесимида қуйидагича:
Сурхондарё вилоятида – 10 та;
Хоразм вилоятида – 7 та;
Қашқадарё вилоятида – 5 та;
Тошкент шаҳарида – 5 та;
Фарғона вилоятида – 4 та;
Тошкент вилоятида – 4 та;
Бухоро вилоятида – 2 та.
Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига президентнинг ПФ-6247-сон фармони талабларини сифатли ижро этиш (талаб этилган маълумотларни ўз расмий веб-сайтида белгиланган муддатларда, тўлиқ жойлаштириш) бўйича тегишли кўрсатмалар берилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда