
Фото: «Дунё» АА.
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Сент-Винсент ва Гренадин ороллари ўртасида дипломатик муносабатлари ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳужжат мамлакатлар ҳукуматлари номидан уларнинг БМТдаги доимий вакиллари, Бахтиёр Ибрагимов ҳамда Инга Ронга Кинг томонидан имзоланди.
Маълумот учун, Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Кариб денгизи ҳавзасининг ғарбий қисмида жойлашган давлат ҳисобланади. Мамлакат БМТ фаолиятида фаол иштирок этиб келади, 2020-2021 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси, 2018-2019 йилларда эса ташкилотнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши раиси бўлган.
Ўзбекистон РеспубликасиСент-Винсент ва ГренадинДипломатик МуносабатларНью-Йорк шаҳриБМТдаги ВаколатхоналарБахтиёр Ибрагимов Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар