4 829
Сурхондарёда хизмат ити вагон ғилдирагига яширилган 1,7 килограмм гиёҳванд моддаларни топди
Фото: Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаси
Сурхондарё вилоятидаги «Айритом» божхона постида мамлакатга кириб келган вагонлардан гашиш ва опий гиёҳванд моддалари топилди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона пости ва Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда божхона хизмати кичик инспектор-кинологига бириктирилган хизмат ити ёрдамида тезкор тадбир ўтказган.
Унда божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган темир йўл юк вагонлари синчковлик билан божхона назоратидан ўтказилган. Натижада ҳужжатларга кўра бўш дея кўрсатилган юк вагонларидан бирининг олди ғилдираклари орасига яширилган 2 та селофан ўрамдаги 1 килограмм 50 грамм гашиш ва 705 грамм оғирликдаги опий гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган. Гиёҳвандлик воситаларининг умумий оғирлиги 1 килограмм 55 граммни ташкил қилган.
Фото: Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаси
Фото: Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаси
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида божхона постлари орқали кириб келаётган ва ички ҳудудларда ноқонуний муомалада бўлган жами 141 килограмм 470 грамм гиёҳвандлик воситалари ва 610 дона гиёҳвандлик ҳамда психотроп таблеткалари божхона ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот идора вакиллари билан ҳамкорликда тўхтатиб қолинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар