Кадр: Telegram
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Tracker машинаси ҳайдовчиси Cobalt ва ЙПХ инспекторини уриб юбориб, ағдарилгани ҳақида хабар берилганди. «Миллий» телеканалининг «Миллар» дастурида йўл-транспорт ҳодисаси аслида нима сабабдан келиб чиққани маълум қилинди.
Воқеа 2021 йилнинг 23 сентябрь куни соат 07:30 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида содир бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори кичик сержант Анвар Отабоев хизмат вазифасини ўташ жараёнида Ш.У. (49 ёшли) бошқарувидаги Cobalt автомашинасини ҳуштак ва жезл орқали тўхтатган. Шу вақт унинг орқасидан ҳаракатланиб келаётган К.У. (1989 йилда туғилган, Инновация, технология ва стратегия маркази ДУК ҳайдовчиси) бошқарувидаги Tracker Cobalt билан тўқнашиб кетган ва хизмат олиб бораётган ЙҲХБ инспекторини уриб юбориб, ағдарилиб, дарахтга урилган.
Ижтимоий тармоқларда айрим фойдаланувчилар хато инспекторнинг ўзида бўлганини ёзмоқда. Телеканал авария оқибатида жабрланган ЙПХ инспектори билан суҳбатлашиб, кўнгилсиз ҳодиса аслида нима сабабдан келиб чиққанига ойдинлик киритди.
«Cobalt автомобили иккинчи қаторда келаётган эди, уни тўхтатган вақтимда машина (Tracker — таҳр.) йўқ эди. Бешинчи қаторда биринчи қаторга ўтганида қаттиқ овоз эшитилди. Ўгирилиб қараганимда, Tracker келаётган экан, қочиш мақсадида бир қадам орқада юрдим, шу ҳолатда тўқнашув содир бўлди», — дейди инспектор.
Видеолавҳадан ҳам кўриш мумкинки, Tracker автомобили йўлнинг бешинчи «полоса»сидан биринчи «полоса»сига катта тезлик билан, қувиб ўтиш қоидаларига амалга қилмасдан ўтган.
2022 йил 7 апрель куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида Халқ таълими вазирлиги қошидаги Инновация технология ва стратегия маркази ДУК Tracker ҳайдовчисига нисбатан суд ҳукми эълон қилинган. Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги қошидаги Инновация, технология ва стратегия маркази ДУК ҳисобидан фуқаровий даъвогар Ш.У. фойдасига 15 469 100 сўм, жабрланувчи А.О. фойдасига жами 4 060 002 сўм етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланган.
2022 йил 25 апрель куни судланувчи томонидан чиқарилган ҳукм устидан апелляция тартибида шикоят берилиб, айни пайтда ушбу шикоят Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриш учун расмийлаштирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар