Президентнинг “Республикада асаларичилик тармоғини жадал ривожлантириш ва асаларичилик фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаларининг:
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мевали боғларни асалари ёрдамида чанглатиш бўйича тузиладиган шартномаларга асосан ҳар бир асалари оиласи учун чанглатиш мавсумида ойига базавий ҳисоблашнинг 40 фоизи миқдорида субсидия бериш;
“Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси аъзоларига ҳар йили асалари қишлови даврида (октябрь-апрель) озуқа сотиб олиш учун ҳар бир асалари оиласига базавий ҳисоблашнинг 30 фоизи миқдорида давлат бюджетидан субсидия ажратиш;
уюшмага аъзолик бадалини ҳар бир асалари оиласи учун йилига базавий ҳисоблаш миқдори 7 фоизи этиб белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра:
Молия вазирлиги асаларичилик хўжаликларининг қишлов даври харажатларини қоплаш учун ҳар йили Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси томонидан тақдим этиладиган харажатлар ҳисоб-китобларига асосан давлат бюджетидан субсидия ажратади;
мевали боғларни асалари ёрдамида чанглатиш тадбирини ўтказиш харажатларини қоплаш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ва “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси томонидан тасдиқланадиган асалари оилаларини жойлаштириш дислокацияси ва ҳисоб-китобларига ўрнатилган тартиб асосида субсидиялар ажратилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси билан биргаликда асаларилар жойлашув дислокацияси контурлар кесимида акс этадиган дастур ишлаб чиқиш ва ушбу дастур орқали кимёвий ишлов берилаётган ҳудуд бўйича беш кун олдин препаратлар тирик мавжудотларга зарари, таъсир радиуси ҳамда зарур ҳимоя чоралари тўғрисида маълумотларни жойлаштирган ҳолда огоҳлантириб бориш тизимини жорий этади.
Белгилаб қўйилишича:
а) асалари боқиш орқали камида 100 та хонадонда даромад манбаини ташкил этган асаларичилик кооперациялари 2022 йил 1 июлдан бошлаб уч йил муддатга даромад солиғи ва мулк солиғи тўлашдан озод этилади;
б) асаларичилик хўжаликларига баҳор ва ёз мавсуми давомида асалари оилаларини қўшни мамлакатларга «вақтинча олиб чиқиш» божхона режимида кўчириб чиқаришга рухсат берилади;
в) 2025 йил 1 январга қадар:
«вақтинча олиб чиқиш» божхона режимида қўшни мамлакатларда йиғиб олинган асал маҳсулотининг ҳар бир асалари оила учун 50 килограммдан ошмаган қисмини республика ҳудудига олиб киришда асаларичилик хўжаликлари божхона тўловларини тўлашдан озод этилади;
ўз эҳтиёжлари ва бошқа асаларичилик субъектларига етказиб бериш мақсадида импорт қилинадиган асални қайта ишлаш ва қадоқлаш асбоб-ускуналари, асаларичилик инвентар ва ускуналари, асалари уяларини ташиш тиркамалари, асалари уясини ишлаб чиқариш учун ёғоч, материаллар, пенополиуретан, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан озод этилади.
Мазкур қарорда назарда тутилган товарлар импорти бўйича қўшилган қиймат солиғи ставкаси 50 фоизга пасайтирилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар