19:28 / 13.05.2022
4 664

Президентнинг Фарғонага ташрифи пайтида ҳунарманд бўлиб кўринган шогирд аслида ҳоким ҳайдовчиси экан

Президентнинг Фарғонага ташрифи пайтида ҳунарманд бўлиб кўринган шогирд аслида ҳоким ҳайдовчиси экан
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти Фурқат туманидаги «Уста Юсуфжон наққош» оилавий корхонасига ташрифи пайтида ҳунарманд бўлиб кўринган шогирд Фурқат тумани ҳокими ҳайдовчиси бўлиб чиқди. Бу ҳақда «Дарё»га туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳоким ҳайдовчиси Илҳомжон Аҳмаджонов ҳайдовчиликдан ташқари наққошлик, дурадгорлик ҳам қилади.

Фурқат тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумот беришича, президент ахборот хизмати тақдим этган суратларда корхонада фаолият юритувчи шогирдлардан бири сифатида кўриниш берган Илҳомжон Аҳмаджоновнинг оилавий устахонаси ҳам бор.

«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган манба Илҳомжон Аҳмаджонов «Уста Юсуфжон наққош» оилавий корхонасида умуман фаолият юритмаслигини, шунингдек, Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусовнинг шогирди бўлмаганини айтмоқда.

Ижтимоий тармоқларда, шунингдек, мазкур устахонада фаолият юритиши айтилган яна бир шогирднинг мактабда ўқитувчи экани, гапга уста бўлгани боис шогирд сифатида кўриниш бергани маълум қилинган.

«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Фурқат тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари ижтимоий тармоқда берилаётган саволларга тез орада видеожавоб берилишини айтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президентнинг Фарғонага ташрифи пайтида ҳунарманд бўлиб кўринган шогирд аслида ҳоким ҳайдовчиси экан