date
views 1 715

Клиникадаги жанжалкашлар видеосига изоҳ берилди

Клиникадаги жанжалкашлар видеосига изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда шифохонада аёллар ва эркак ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 4 май куни тахминан соат 20.30 ларда Юнусобод туманида жойлашган хусусий клиникалардан бирида 1992 йилда туғилган аёл Й.Л. ва синглиси, 1996 йилда туғилган Й.Х. шифокор кўригига навбатсиз кириб кетган.

Бундан норози бўлган навбатда турган 1993 йилда туғилган эркак М.С. эътироз билдирган. Натижада улар ўртасида ўзаро жанжал чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») аломати билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Клиникадаги жанжалкашлар видеосига изоҳ берилди