Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда Бухоро вилоятида ноқонуний ер олди-сотдиси билан боғлиқ ҳолатларнинг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Хусусан, департамент, ДХХ ва ИИВнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Р.Д. ва А.А. исмли шахслар ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.нинг ишончига кирган ва унга танишлари орқали Нукус шаҳри «Жана базар» ОФЙ ҳудудида жойлашган 0,5 гектар бўш ер майдонини олиб бериш ҳамда унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилгани аниқланган. Ушбу шахслар «хизмати» эвазига 47 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган О.Р. ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, унга Юнусобод тумани «Ҳасанбой» МФЙдан 6 сотих бўш ер майдонини кадастр бўлимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб, олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. Бунинг эвазига у 14 минг долларни қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Н.Г. бошқа бир фуқаро Б.нинг ишончига кириб, унга «Таробий» МФЙ ҳудудида жойлашган захирадаги 4 сотих ер майдонини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилгани маълум бўлган. Фуқаро Н.Г. олдиндан келишилган 9 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади