1 022
Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди
22 май куни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фархон ибн Абдулла билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Саудия расмий ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, улар суҳбат давомида икки томонлама алоқалар ҳамда икки давлат манфаатларига тааллуқли минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилган.
Саудия расмий нашри, шунингдек, мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг Twitter’даги саҳифасида Абдулазиз Комиловнинг лавозимини президентнинг махсус вакили сифатида кўрсатган. Апрель охирларида Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Абдулазиз Комилов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди. Шунингдек, Владимир Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган, унинг зиммасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади