
Фото: Telegram / «Постда»
Бухоро шаҳрида 23 май куни ички ишлар органи ходими каналда чўкаётган кекса фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда «Постда» хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни эрталаб соат 06:00 атрофида Бухоро шаҳрида хизмат олиб бораётган катта сержант Шавкат Тошев ҳамкасблари билан биргаликда каналда чўкиб кетаётган кекса ёшдаги фуқарони кўриб қолган. Тошев дарҳол чўкаётган фуқарони қутқариш чораларини кўрган ва уни сувдан чиқариб олган. Сўнгра унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, тез ёрдам чақиртирилган.

Фото: Telegram / «Постда»
Натижада Шавкат Тошев 87 ёшли, рус миллатига мансуб фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолган. Айни пайтда у шаҳар Марказий касалхонасига жойлаштирилган, саломатлиги эса тиббиёт ходимлари назоратида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар