935
Танзила Норбоева: «Маҳалла раислари орасида ўқитувчилар улуши нисбатан кўпчиликни ташкил этмоқда»
Фото: Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистонда маҳалла раисларининг касби жиҳатидан таркибида ўқитувчилар улуши 33,1 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда бугун, 28 май куни бўлиб ўтаётган Сенатнинг 26-ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё».
Танзила Норбоеванинг айтишича, республикада ўтказилаётган маҳалла раислари сайловида 8 минг 455 нафар раис сайланди.
«Бугунги кунгача мавжуд 9 минг 349 та маҳалладан 8 минг 464 тасида (90,5 фоиз) сайловлар ўтказилди. 22 минг 311 нафар тавсия этилган номзодлар учун овоз бериш жараёнида 1,8 миллиондан ортиқ фуқаролар вакиллари иштирок этди. Бўлиб ўтган сайловларда 8 минг 455 нафар (90,4 фоиз) маҳалла раиси сайланди (битта маҳалла раислигига салкам 3 нафардан номзод тўғри келди).
Сайланган раисларнинг 5 минг 548 нафари (65,6 фоизи) биринчи маротаба, 2 минг 907 нафари (34,4 фоиз) амалдаги раисларни ташкил этади. Уларнинг 981 нафари (11,6 фоиз) аёллардан, 260 нафари (3,1 фоиз) маҳаллий кенгашлар депутатларидан иборат. Маҳалла раисларининг касби жиҳатидан таркибига келадиган бўлсак, бунда ўқитувчилар улуши нисбатан кўпчиликни ташкил этмоқда (33,1фоиз)», деди Сенат раиси.
Танзила Норбоеванинг қўшимча қилишича, бу йилги сайловлар олдингиларидан фарқли ўтмоқда.
«Тан олиш керак, авваллари маҳалла раиси сайловига одамларда қандайдир бефарқлик кайфияти бор эди. Нега деганда уларда арзимаган муаммони ҳам ҳал этишга на ваколат, на имконият бўлган. Ҳозир уларга ваколат ҳам, керак бўлса маблағ ҳам ажратиляпти. Буни аҳоли тушуниб, номзодларга нисбатан талабчанлик билан муносабат билдирмоқда.
Шуни эътиборга олган ҳолда, мамлакатимизда жамоат бошқарувида маҳалла фаолиятининг аҳамиятини ошириш, уни халққа амалий ёрдам кўрсатувчи мустақил, кучли ва таъсирчан фуқаролик институтига айлантириш борасидаги ишлар давом эттирилади», деди Сенат расмийси. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар