
Фото: Самарқанд ИИБ матбуот хизмати
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида бир гуруҳ шахслар режалаштирган жанжалнинг олди олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Олинган тезкор маълумотга асосан, Пахтачи тумани «Қорақўтон» маъданли майдонида таркибида олтин моддаси бўлган тошларни талон-торож қилиш билан шуғулланувчи икки гуруҳ маъданли майдонида ҳудуд талашиб, «разбор» ўтказмоқчилиги аниқланган ва унинг олди олинган.
Тезкор тадбир давомида 16 нафар шахс қўлга олиниб, уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар