Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида ўгай она 11 ёшли қизга тазйиқ ўтказиб келгани аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят прокуратураси аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Аниқланишича, қизнинг холаси И.Ҳ.нинг Олтинкўл туман ИИБга йўллаган аризаси бўйича ўтказилган текшириш натижасига кўра аниқланишича, ўгай она М.Х. қизнинг отаси С.Х. билан 2016 йилдан буён қонуний никоҳ асосида яшаб келган. Эрининг олдинги турмушидан бўлган 11 ёшли қизи Ҳ.И.ни мунтазам равишда уриб тан жароҳати етказиб келган.
22 май куни ўгай онаси томонидан тан жароҳати етказилган қиз бобоси ва бувиси истиқомат қилаётган уйга қочиб келган. Қиз уларга бўлган воқеани айтиб берган ва шу маҳаллада яшовчи (вафот этган онасининг ота-онаси) бувисининг яшаш хонадонига олиб бориб қўйишларини илтимос қилган. Мазкур хонадонга боргандан сўнг, қизнинг холаси жиянига етказилган тан жароҳатларни видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.
Вилоят прокуратураси хабарига кўра, ҳолат юзасидан фуқаро М.Х.га нисбатан 28 май куни Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар