18:23 / 29.05.2022
1 079

Тошкентдаги Чорсу бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт ва сут маҳсулотлари аниқланиб, йўқ қилинди

Тошкентдаги Чорсу бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт ва сут маҳсулотлари аниқланиб, йўқ қилинди
Фото: Санитария-эпидемиология хизмати
Тошкентдаги «Эски Жува» деҳқон бозорида ўтказилган санитария назоратидан сўнг истеъмолга яроқсиз гўшт ва сут маҳсулотлари аниқланиб, йўқ қилинди.

Санитария-эпидемиология хизмати хабарига кўра, текширув куни бозорнинг 2-Ветеринария санитария экспертиза лабораторияси ходимлари билан тадбир олиб борилиб, 250 килограмм от гўшти, 60 дона тозаланмаган калла, 50 дона мол туёғи, 35 килограмм калла гўшти, 43 литр сут утилизация қилинган.

Фото: Санитария-эпидемиология хизмати

Фото: Санитария-эпидемиология хизмати
Бозор ҳудудида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тозалик бўйича муовини Р.Й.га, сут маҳсулотлари растаси нозири Х.А.га, гўшт маҳсулотлари растаси нозири Д.Д.га маъмурий баённома тузилган.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида пойтахт деҳқон бозорларида 6,8 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 4,7 тонна сут ва сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз экани аниқланиб, зарарсизлантириб йўқотилганини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги Чорсу бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт ва сут маҳсулотлари аниқланиб, йўқ қилинди