18:50 / 29.05.2022
978

Жиззахда фуқарони ўқишга киритиб қўйиш эвазига 400 доллар сўраган ўқитувчи ушланди

Жиззахда фуқарони ўқишга киритиб қўйиш эвазига 400 доллар сўраган ўқитувчи ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Андижон, Жиззах ва Тошкент вилоятларида ўқишга киритишга бўлган ноқонуний ҳаракатларнинг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Хусусан, департаментнинг Улуғнор туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Ш.Т. исмли шахс фуқаро Ф.ни Ўш давлат университетида ишловчи танишлари орқали ушбу университетнинг жисмоний тарбия факультетига ўқишга киритиб, 2-босқичга ўтгаи тўғрисидаги ҳужжатларни тайёрлаб беришни ваъда қилгани аниқланган. Бунинг эвазига у 2 минг долларни олган вақтида ушланган.

Шунингдек, департаментнинг Ўрта Чирчиқ туман бўлими ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ф. бошқа бир фуқаро Ч.нинг ишончига кириб, уни Чимкент шаҳридаги университетнинг «Ҳуқуқ» йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1,2 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса Жиззах шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчиси Ш.С. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро У.ни кириш имтиҳонларида ёрдам бериб, ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилгани аниқланган. Бунинг эвазига у 400 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда фуқарони ўқишга киритиб қўйиш эвазига 400 доллар сўраган ўқитувчи ушланди