23:31 / 29.05.2022
1 500

Неъматнинг қадри у йўқолгандагина билинади ёхуд жиноятга қўл урган аёл ҳақида

Неъматнинг қадри у йўқолгандагина билинади ёхуд жиноятга қўл урган аёл ҳақида
Халқимизда шундай нақл бор, “Неъматнинг қадри у йўқолгандагина билинади”. Хатирчилик С.Норованинг (исми шарифи ўзгартирилган) озодлик ва эркинликнинг қадрига етмай, нафс йўлида содир қилган қилмиши, уни озодликдан маҳрум қилинишига сабаб бўлди.

С.Норова 2021 декабрь ойида ғаразгўйлик ва бошқа паст ниятларни кўзлаб, ўзининг 2016 йилда туғилган вояга етмаган ўғил фарзандини моддий қийматликлар, яъни Навоий шаҳридан уй ва янги автомашина эвазига сотишни режалаштириб, тезкор тадбирга жалб қилинган харидор Д.Т.га сотишга келишиб, Д.Т.дан келишилган пулнинг 90 000 000 сўмини олаётганида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланади.

С.Норовага нисбатан тергов органи томонидан қўзғатилган жиноят иши, 2022 йил 1 апрель куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан кўриб чиқилди.

Айбдорнинг қилмиши ўзининг иқрорлик кўрсатмаси, пулларни кўздан кечириш, кимёвий ишлов бериш ва овоз ёзиш диктофонини фуқарога бериш тўғрисидаги баённомалар, воқеа жойини кўздан кечириш ҳамда ашёвий далилларни олиб қўйиш ҳақидаги баённома, сўзлашувларни эшитиб кўриш ҳақидаги баённома ва экспертиза хулосаси билан тасдиқланди.

Суд томонидан С.Норова Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга шу модда билан Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, 4 (тўрт) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва суд залидан қамоққа олинди.

Хулоса шуки, С.Норова тинч ва осойишта ҳаёт қадрини англаб етади ва тузалиш йўлига ўтади деб ҳисоблаймиз.

Авазжон Ибодов
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Неъматнинг қадри у йўқолгандагина билинади ёхуд жиноятга қўл урган аёл ҳақида