Ижтимоий тармоқларда истеъмолчилар учун хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш жойи пештоқида ёзилган «Самса» хизмат кўрсатиш белгиси юзасидан тарқалган хабарларга асосан Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаменти расмий муносабат билдирди.
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 4-моддасига асосан истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш ҳисобланади.
Шунингдек, «Рақобат тўғрисида»ги қонунининг 13-моддасига мувофиқ:
- товарнинг хусусияти, ишлаб чиқарилиш усули ва жойи, истеъмол хоссалари, нархи, сифати;
- ишлаб чиқарувчининг (бажарувчининг) кафолат мажбуриятлари хусусида истеъмолчиларни чалғитиш;
- хўжалик юритувчи субъект (рақобатчи) томонидан фуқаролик муомаласига киритиладиган товарни унинг ташқи безатилиши ва шаклини, номини, тамғаланишини, этикеткасини, ўровини, ранглар уйғунлигини, товар белгисини такрорлаш;
- реклама материалларидан ёки хўжалик юритувчи субъектнинг (рақобатчининг) товарини индивидуаллаштирувчи бошқа элементлардан нусха кўчириш орқали қалбакилаштириш инсофсиз рақобат ҳисобланади.
Юқоридагиларга мувофиқ ушбу ҳолатда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилиши ва инсофсиз рақобат киришишга оид ҳуқуқбузарлик мавжуд.
Шундай экан, ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ каналларидан ахборотни тўғри талқин қилиш ва уни жамоатчиликка холис етказишни сўраб қоламиз», дейилади расмий муносабатда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар