Оʼзбекистон туман прокуратураси ва Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан оилаларнинг ажралишини олдини олиш, уларни яраштириш, ишсиз қарздорларни ишга жойлаштириш ҳамда бу соҳадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида масъул идоралар билан биргаликда 26.05.2022 йил куни “Фарзандларни моддий таʼминлаш – ота-онанинг Конституциявий бурчидир” ғояси асосида тадбирлар ташкил этилди.
Хусусан, Ўзбекистон тумани 2-сектор штаб биносида ташкил этилган тадбирда туман ҳудудларидан келган 80 га яқин никоҳдан ажрашган ва ажрим ёқасида турган эр-хотинлар, алимент тўловчи қарздорлар ва бошқа даҳлдор фуқаролар қатнашди.
Тадбир давомида туман прокуратураси ва Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими раҳбарларининг маърузалари билан очиб берилди.
Шундан сўнг, сўз олган мутахассислар, намунавий оила сифатида таклиф этилган И.Е.лар оиласи ҳамда имом хатиблар томонидан оила муқаддаслиги, оилавий ажримларнинг салбий оқибатлари, боланинг таъминоти, таълими ва тарбияси масалалари алоҳида таъкидланди ҳамда оилаларни тиклаш ва сақлаб қолиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Тадбир давомида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ўтказилиб, 12 та ташкилот ва муассасалар 105 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Меҳнат ярмаркасида жами 12 нафар шундан 5 нафар алиментдан қарздорлар ишга жойлаштирилиб, алимент ундируви қарздорларнинг ойлик иш ҳақига қаратилди. Мисол учун, Ўзбекистон туман Қудаш қишлоғида жойлашган “Ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи”га И.Ё.ни “Ҳайдовчи” вазифасига ишга қабул қилиш юзасидан тегишли буйруқ расмийлаштирилиши таъминланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон туман халқ таълим бўлими тасарруфидаги 50-сонли умумий ўрта таълим мактабига М.И. “Қоровул” вазифасига ишга қабул қилиш юзасидан тегишли буйруқ расмийлаштирилиши шулар жумласидан.
Шунингдек, 4 та ижро ҳужжатлари бўйича 50,1 млн. сўм алимент пуллари ундирилишига, бу билан 5 нафар вояга этмаганларнинг ҳуқуқи тикланишига эришилди ва 2 нафар оилалар яраштирилди.
Малика Арзибаева
Мажбурий ижро бюросининг
Фарғона вилоят бошқармаси инспектори
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Мажбурий ижро бюросининг
Фарғона вилоят бошқармаси инспектори
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар