
Бюронинг Қарши шахар бўлими томонидан фуқаролар ва айрим тадбиркорлар томонидан ноқонуний олиб кирилаётган ва тегишли ҳужжат ҳамда рухсати мавжуд бўлмаган кўп миқдоридаги тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг 01.04.2022 йилдаги қарорига кўра маъмурий иш бўйича ашёвий далил деб топилган
800 дан ортиқ акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари йўқ қилиниши тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қарши шахар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Юқорида қайд этилган суднинг ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, бюронинг Қарши шахар бўлими томонидан вилоят давлат божхона хизмати бошқармаси ва бошқа тегишли идоралар билан ҳамкорликда ушбу воситалар белгиланган тартибда йўқ қилиниши таъминланди.
Бу билан сифатсиз ва инсон саломатлиги учун зарарли бўлган товар-моддий бойликлар орқали кўпроқ фойда олишни истаган айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар