
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2 июнь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент халқаро аэропортида уни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олган. Етакчилар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Сўнг Тожикистон президенти «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйган. Меҳмонга мажмуанинг мазмун-моҳияти ва меъморий хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон сўнгги марта 4 май куни телефон орқали мулоқот қилган эди. Ўшанда давлат раҳбари Тожикистон президентини қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар