Фото: Neuroscience News
Интернетда «кенгаяётган туйнук» сурати кенг тарқалди. Бир қарашда унинг марказий қора қисми кенгагаётгандек таассурот уйғотади. Neuroscience News’нинг ёзишича, яқинда ўтказилган тадқиқотлар илм-фан учун янгилик бўлган мазкур иллюзияни 86 фоиз одам ростдан ҳам кенгаяётгандек қабул қилиши маълум бўлган.
«‘Кенгаяётган туйнук’ — бу жуда динамик иллюзия. Марказий қисмдаги айлана доғ ёки соя градиент оптик оқимнинг қабул қилинишига сезиларли таъсир кўрсатиб, кузатувчи туйнук ёки туннел ичига кириб кетаётгандек ҳис қилади ўзини», — дейди Осло университетининг психология факультети профессори Бруно Лаэнг.
Оптик иллюзия — бу ҳеч қандай илмий қизиқишга эга бўлмаган найранглар эмас. Психосоциология соҳасидаги тадқиқотчилар уларни инсоннинг визуал дунёни ва мураккаб жараёнларни яхшироқ тушунишда ўрганади.
Frontiers in Human Neuroscience журналида эълон қилинган янги тадқиқотда Лаэнг ва унинг ҳамкасблари «кенгаяётган туйнук» иллюзияси инсон миясини алдаш учун нақадар яхшилиги ва бу ҳатто қорачиқларнинг кенгайиш рефлексини ҳам юзага келтиришини кўрсатиб берган. Бу тасвирга қаралганида қорачиқлар диаметрининг ўзгариш жараёни кўзга тушаётган ёруғлик интенсивлигида ўзгаришидан далолат беради. Ёруғ вақтда қорачиқлар тораяди, кам ёритилган ҳолатда эса кенгаяди.
Олимлар кадр марказига турли рангдаги «туйнук»ларни жойлаштириб тажриба ўтказган: кўк, ҳаворанг, яшил, алвон ранг, қизил, сариқ ва оқ. Аммо иллюзия туйнук қора рангда бўлганида анча самарали экани аниқланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар