Ўзбекистонда аҳолининг жабрланган тоифаси ўлим жазосини тиклаш тарафдори. Бу ҳақда 3 июнь куни бўлиб ўтган конституциявий комиссия йиғилишида Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.
Акмал Саидовнинг айтишича, конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича аҳолидан келаётган таклифлардан бири ўлим жазосини тиклаш масаласида бўлмоқда.
«Фуқаролардан ўлим жазосини тиклаш кераклиги бўйича таклифлар келмоқда. Ўзбекистон 2008 йилда ўлим жазосини батамом йўқ қилди. Бундай жазони нафақат тинч вақтдаги жиноятлар учун, балки ҳарбий уруш вақтида ҳам бекор қилганмиз. Ҳозир ҳам ҳарбий вақтдаги жиноятлар учун ўлим жазосини сақлаб қолган давлатлар кўп. 1949 йилдаги Женева конвенциясида ўлим жазосини қўллашга рухсат берилган. Халқаро ҳуқуқ ҳам ўлим жазосини қўллаш мумкин, дейди. Лекин биз инсонпарварлик нуқтаи назаридан уни қўлламаймиз.
Аҳолининг жабрланган тоифаси ўлим жазосини тиклаш тарафдори. Давлат ўзи бермаган нарсани олиб қўйишга ҳаққи йўқ. Инсонни туғилиши, бу Аллоҳнинг инъоми, ота-онасининг ҳаракати. Унга давлат умр бермаганми, у умрни тортиб олиши ҳам керак эмас. Ҳозир бошқа бир гап айтмоқчиман. Яъни Конституциянинг 24-моддасига «Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади», деган жумлани қўшайлик», – деди конституциявий комиссия раҳбари.
Акмал Саидовнинг таъкидлашича, ўлим жазосини тиклаш тўғрисидаги таклифларни қабул қилиш мураккаб масала. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди