09:51 / 04.06.2022
1 205

Жиззахда «КамАЗ»га ортилган ортиқча юк ағдарилиб кетди

Жиззахда «КамАЗ»га ортилган ортиқча юк ағдарилиб кетди
Кадр: Видеодан скрин
Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида 2 июнь куни ортиқча юк ортилган «КамАЗ» йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳолат 2 июнь куни соат 7:30 ларда Жиззах шаҳри ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга 4Р-38 Жиззах—Ғаллаорол автомобиль йўлининг 39-километрида содир бўлган. «КамАЗ» юк автомашинаси белгиланган меъёрдан ортиқча юк ортган, техник носоз ҳолатда ҳаракатланган. Оқибатда машинага ортилган юк ағдарилган ва ЙТҲ содир бўлган.

Ҳолат сабаб транспорт воситаси жиддий шикастланган. Ҳайдовчи ва йўловчиларга тан жароҳати етмаган.

Суриштирув давомида юк машинасининг юк кўтариш имконияти 10 тонна бўлишига қарамасдан, ҳайдовчи 17 тонна юк ортиб ҳаракатлангани аниқланган. Транспорт воситасининг техник ҳолати кўздан кечирилганда автомобилнинг шиналари яроқсиз ҳолга келиб қолгани, ёнилғи тури ўзбошимчалик билан табиий сиқилган газ турига ўзгартирилиб, тегишли рухсатсиз газ баллонлар ўрнатилгани маълум бўлган. Шунингдек, транспорт воситаси 2 йилдан буён навбатдаги мажбурий техник кўрикдан ўтмаган.

Бундан ташқари, ҳайдовчи юк машинасининг давлат рақам белгиларини қасддан яшириб ҳаракатланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда «КамАЗ»га ортилган ортиқча юк ағдарилиб кетди