Фото: Ёшлар ишлари агентлиги
Учувчисиз учувчи жанговар аппаратлар ишлаб чиқарувчиси, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг куёви Селчук Байрактар рафиқаси Сумайя Эрдўған ва фарзанди билан Бухорода бўлиб турибди.
Ижтимоий тармоқларда оиланинг Ёшлар агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ва инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев билан тушган сурати тарқалди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Маълум бўлишича, туристик ташриф билан Бухорога келган Селчук Байрактар, 3-4 июн кунлари Бухоро шаҳрида ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг IV Ёш лидерлар форумида қатнашган.
Мудофаа саноати тадбиркори форум доирасида ёшларга тадбиркорлик ва медиа йўналишида маҳорат дарслари ўтган.
Фото: Ёшлар ишлари агентлиги
У бугун, 4 июн куни Минораи Калонда ўтадиган ўзбекистонлик лидер ёшлар билан учрашувда қатнашиши, тадбиркорлик кўникмалари мавзусида нутқ сўзлаши кутилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонга сафари давомида Самарқанд ва Тошкентга ҳам бориши режа қилинган.
Маълумот учун, Селчук Байрактар 2016 йил май ойида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг кенжа қизи Сумайя Эрдўғанга уйланган.
Унинг дронлари Туркия хавфсизлик кучлари томонидан терроризмга қарши операцияларда, Сурия фуқаролар урушида, Иккинчи Ливия фуқаролар урушида, Иккинчи Тоғли Қорабоғ ҳамда Украинадаги можароларда ишлатилиб, катта ном қозонди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»