
Самарқандда 2 килограмм опий гиёҳвандлик моддасини 30 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 3 июнь куни Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, Тоғли ва чегарадош ҳудудлардаги тезкор бўлинмалари ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида 42 ёшли Тожикистон фуқароси Тайлоқ тумани «Галаботир» МФЙ ҳудудида 2 килограмм опий гиёҳвандлик моддасини икки нафар фуқарога 30 минг долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.