12:38 / 07.06.2022
2 132

Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоққа олинди

Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоққа олинди
Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган. Бу ҳақда «Дарё» сўровига жавобан Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳоким кеча, 2022 йилнинг 6 июнь куни ушланган.

«Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиши мумкин ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

Қўшимча қилинишича, шаҳар ҳокими вилоятда Молия бошқармаси бошлиғи сифатида иш юритган пайтида шериклари билан 48 миллиард сўм бюджет маблағини талон-торож қилган. Бош прокуратура томонидан олиб борилаётган тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларнинг 32 нафари қамоққа олинган. Айни кунга қадар етказилган зарарнинг 23 фоизи қопланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоққа олинди