Бухоро давлат тиббиёт институти декани ўринбосари фуқаронинг ўқишини кўчириб бериш эвазига олган пули ўрнига Spark автомашинасини расмийлаштириб бераётганда қўлга олинди. Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан аниқланди, дея хабар бермоқда «Дарё».
Таъкидланишича, департамент ходимлари томонидан фуқаро М.Р.нинг аризасига кўра, тадбир уюштирилган. Аризага кўра, фуқаро М.Р. Қозоғистон Республикасидаги тиббиёт олийгоҳида ўқийдиган ўғли Р.нинг ўқишини Бухоро давлат тиббиёт институтига кўчириш истаги борлигини билдирган. Институт декани ўринбосари Р.Р. олийгоҳда фаолият юритиб келаётган Н. ва Ф. исмли ходимлар билан олдиндан тил бириктириб, фуқаронинг ўқишини кўчириб беришга тайёр эканлигини билдирган. Ва бунинг эвазига М.Р.дан 12 минг долларни пора тариқасида олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Фуқаро М.Р. эса орадан вақт ўтиб, олийгоҳ масъулларидан берган пулларини қайтариб беришини талаб қилган. Улар эса олган 12 минг доллари эвазига Ф. бошқарувидаги Spark русумли автомашинани Бухоро шаҳридаги «Шайх» ресторани олдида М.га топшираётган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди