date
views 1 625

Андижон ҳокими гумондордан айбланувчига айланди

Андижон ҳокими гумондордан айбланувчига айланди
Жорий йилнинг 6 июнь куни Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушлангани хабари берилганди.

Унда амалдорга қандай эҳтиёт чораси қўллаш масаласи 48 соатда ҳал этилиши алоҳида қайд этилганидан бохабарсиз.

Бугун Б. Ҳайдаровга нисбатан суд ажрими билан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланди. Айни хабарни «Xabar.uz» манбаси тасдиқлади.

Ҳокимнинг расман қамоққа олиниши унга нисбатан айб эълон қилинганини англатади. Айтилишича, у жуда кўп миқдорда ўзганинг мулкини талон-торож қилишда (Жиноят кодексининг 167-моддаси) айбланмоқда.

Яна бир гап: шахснинг қамоққа олиниши уни эгаллаб турган лавозимдан четлатишни тақазо этади. Ҳозирча Андижон шаҳар ҳокими Б. Ҳайдаров вазифасидан озод этилгани ҳақида расмий хабар берилгани йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижон ҳокими гумондордан айбланувчига айланди