23:32 / 07.06.2022
1 524

Солиқ қарзларини тўлашни унутманг, акс ҳолда...

Солиқ қарзларини тўлашни унутманг, акс ҳолда...
Мажбурий ижро бюросининг Қува туман бўлими иш юритувида Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармасининг 17.12.2020 йил кунги қарорига асосан қарздор “Қува Пахта Тозалаш” АЖ дан ундирувчи давлат фойдасига 725.792.456 сўм солиқ қарздорлиги ундириш кўрсатилган ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздорлик давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддат ичида бартараф этилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Натижада қарздор “Қува Пахта Тозалаш” АЖ га қарашли бўлган пунктнинг бино-иншоотлари ҳамда техникалари солиқ қарздорлиги эвазига Фарғона давлат солиқ бошқармаси ходимлари ҳамда холислар иштирокида хатлаб олинди.

Яна бир ҳолатда, Бюронинг Олтиариқ туман бўлими томонидан Олтиариқ туман Давлат солиқ инспекциясининг 10.03.2022 йилдаги қарздор "IMONA ATLAS" МЧЖ дан ундирувчи Олтиариқ туман ДСИ фойдасига солиқ қарздорлиги ундириш хақидаги ижро ҳужжати 10.03.2022 йилда ижрога қаратилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, электрон тарзда инкассо топшириқномаси юборилган. Қарздорга қарздорликни бартараф этиш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Берилган ихтиёрий муддат давомида қарздорлик бартараф этилмагач, мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди ҳамда 06.06.2022 йилда қарздор "IMONA ATLAS" МЧЖ дан 84.353.000 сўм солиқ қарзи ва 5.593.000 сўм ижро йиғими ундирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқ қарзларини тўлашни унутманг, акс ҳолда...