19:36 / 09.06.2022
1 628

Сирдарёда пора олган мансабдор ушланди

Сирдарёда пора олган мансабдор ушланди
Вилоятнинг Сайхунобод туманида тадбиркордан пора талаб қилган мансабдор қўлга тушди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ДХХнинг Гулистон шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Сайхунобод тумани Электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари Ғ.Н. (муқаддам ЖКнинг 167 ва 205-моддалари билан судланган) «С.Х.» МЧЖга қарашли умумий овқатланиш масканида ўтказилган текширишда аниқланган 21 млн сўм зарарни базага киритмаслик масаласини ҳал қилиб бериш эвазига МЧЖ раҳбари Ш.дан 7 млн сўм пора талаб қилиб, шундан 1 млн сўмини қўлга киритиб, қолган 6 млн сўмини Сайхунобод туман ЭТК маъмурий биносида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда пора олган мансабдор ушланди