
Оқолтин тумани Шодлик МФЙда яшовчи Г.Х. турмуш ўртоғи Г.Д. билан арзимаган муаммолар сабаб ажрашган. Суднинг буйруғи билан қарздор Г.Х.дан фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган.
Аммо, қарздор ўз мажбуриятини бажармасдан, бир неча ой мобайнида 9 млн. 386 минг сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Қарздорга йиғилиб қолган қарздорлиги учун Суднинг қарори билан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган бўлсада бундан тўғри хулоса чиқармаган Г.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, айблов далолатномаси билан ЖИБ Оқолтин туман судига юборилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар