
Фото: Norma.uz
Ҳозирги кунда никоҳ уйларини сақлаб туришнинг зарурияти қолмаганлиги сабабли, уларни қайта ташкил қилиб, ФҲДЁ бўлимларига айлантириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева маълум қилди.
Маълум қилинишича, амалдаги тартибга кўра, никоҳ уйлари фақат никоҳни расмийлаштиради. ФҲДЁ бўлимлари томонидан эса 4 та турдаги (туғилиш, никоҳ, ажрим ва ўлим) ҳаракатлар амалга оширилади.
«Аслида, никоҳ уйлари мустақиллигимизнинг илк йилларида барча ФҲДЁ органларида етарлича шароит бўлмаган, бинолар билан боғлиқ муаммолар фонида аҳолининг никоҳни тантанали қайд этилишига бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун айрим ҳудудларда ташкил этилган эди.
Ҳозирги кунда, ФҲДЁ органларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиши туфайли барча ФҲДЁ органларида никоҳни тантанали қайд этиш учун алоҳида хоналар ва шароитлар яратилган. Шундан келиб чиқиб, никоҳ уйларини сақлаб туришнинг зарурияти қолмаганлиги сабабли, никоҳ уйларини қайта ташкил этиб, уларни ФҲДЁ бўлимларига айлантириш режалаштирилмоқда», - дейди Адлия вазирлиги расмийси.
Вазирлик бундан кўзланган мақсад адлия органлари фаолиятини оптималлаштириш, ходимларга келаётган иш юкламасини тўғри тақсимлаш ҳамда бинолардан унумли фойдаланиш эканлигини билдирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг