20 июнь кунидан 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланганди. 28 июндан Давлат тест марказининг «My.dtm.uz» сайти орқали йўналишларни танлаш имконияти очилди.
Абитуриентлар 5 тагача йўналиш танлаши мумкин. 2022 йилдан бошлаб бир пайтнинг ўзида бир нечта таълим шаклларини (кундузги, сиртқи, кечки, масофавий) танласа бўлади.
Скриншот: Telegram / Хушнуд Худойбердиев
Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади ва абитуриентлар 20 июлга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин бўлади.
Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатга олиш эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш ишлари 15 июндан бошланиши керак эди. Бироқ белгиланган муддатдан бир кун кейин президентнинг тегишли фармойишига асосан 2022/2023-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди