Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонаси, Хатак бўлими, Боғли дара массивида милоддан аввалги 100−40 минг йилликка оид неандертал одам макони топилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос агентлиги хабар берди.
Хатак ғори 2021 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази докторанти Холиёр Ойназаров томонидан петроглифларни қидириш жараёнида топилган. Ёдгорликда ўрганиш ва дастлабки қазишмалар 2022 йил июнь ойида олиб борилган.
«Қазишма давомида вертикал қоянинг юзасида 15−20 метр баландликда ҳосил бўлган ва кириш жуда қийин бўлган ушбу ғорда тош қуроллар, ёввойи ҳайвонларнинг майдаланган суяклари билан бирга 100−60 минг йил олдин яшаган неандертал одам ҳаётининг тўлиқ ва бузилмаган манзараси (кул, думалоқ ўчоқ қолдиқлари) сақланиб қолганлиги аниқланди», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»