
Мажбурий ижро бюросининг Ангрен шаҳар бўлими иш юритувига, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 04.04.2022 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор “Ангрен Универсал” МЧЖ.дан АТИБ “Ипотекабанк” Ангрен филиали фойдасига 573 млн. 231 минг сўм кредит қарздорлиги ундириш ва ундирувни гаровда бўлган поликлиника биносига қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, гаровдаги мулк хатланиб аукцион савдоларига қўйилган.
Натижада қарздор “Ангрен Универсал” МЧЖ томонидан 573 млн. 231 минг сўм кредит қарздорлиги тўлиқ ундирилиши таъминланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар