12:24 / 30.06.2022
2 402

Тошкентда келин қайнонасини овқат ёрдамида заҳарлаб келгани маълум бўлди

Тошкентда келин қайнонасини овқат ёрдамида заҳарлаб келгани маълум бўлди
Тошкент шаҳрида яшовчи аёл келини берган овқатдан шубҳаланиб, уни экспертизага олиб келган ва қайнонанинг шубҳаси тасдиқланган. Бу ҳақда Ҳадича Сулаймонова номидаги республика суд экспертиза маркази маълумотларига таяниб, «Zamon.uz» хабар берди.

Марказ мутахассисининг қайд этишича, текширув давомида келин қайнонасининг жонига қасд қилиш мақсадида унинг овқатига зарарли модда ва майда шиша синиқларини солиб келган.

«Шу овқатдан менинг шубҳам бор. Келиним овқат олиб келди, аммо ичгим келмаяпти. Ички туйғум текширтир, ичида бирор нарса йўқмикан, деган хулосага ундади.

Келин қайнонасини ўлдириш учун йиллар давомида суюқ овқатга кам-камдан модда қўшиб келган. Маълум бир вақт ўтгандан кейин унинг аҳволи ёмонлашган, касалхонага тушган. У ерда охирги еган овқатини текшириш тавсия қилинган. Аёлнинг ошқозонидан олинган овқат қолдиғи тиббий-экспертизага юборилган. Экспертизада одам организмига зиён келтирувчи модда ҳамда шишанинг майда синиқлари топилган
», — дейди Материаллар, ашёлар, буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси мудири Рақия Аҳмедова.

Таъкидланишича, марказда озиқ-овқат экспертизаси бўлими очилганига энди 3 йил бўлган. Шунингдек, 2021—2025 йиллар Республика суд экспертиза маркази фаолиятида янги босқич бўлиши кутилмоқда, 16 та янги экспертиза ва тадқиқот турларини жорий этиш белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда келин қайнонасини овқат ёрдамида заҳарлаб келгани маълум бўлди