Хоразм вилоятида эркак собиқ хотини ва қайнонасини пичоқлади, дея хабар бермоқда Олий суд матбуот хизмати.
Россияга 2020 йил ишлашга кетган Ш.И. (аёл) ва Ўзбекистонда қолган унинг эри А.Ж. ўртасида келишмовчилик чиқади.
Суднинг 2021 йил 25 мартдаги қарорига асосан А.Ж. ва хотини хонқалик Ш.И. ўртасидаги никоҳ бекор қилинган. Можаро тарафларнинг ажрашувидан сўнг ҳам давом этган. Бунга ўртадаги 2 нафар фарзанднинг тарбияси отадан онага олиб берилгани сабаб бўлган. У.Ж.га ҳафтанинг муайян кунлари фарзандлари билан учрашиб туриш ҳуқуқи берилган.
Болаларнинг она уйидаги тарбияси отани қаноатлантирмаган. У ўз фарзандларини бир неча бор юз-кўзлари кўкарган ва лат еган аҳволда учратган. Бундай ҳолат 2021 йилнинг 3 июль куни ҳам содир бўлган.
Бундан ранжиган ота орани очиқ қилишга қарор қилган. У ярим тунда собиқ хотинининг олдига отланган. У ҳовлининг пастқам деворидан ошиб ўтиб, сўрида ухлаётган собиқ қайнонаси Н.Б. ва собиқ хотини Ш.И.га кетма-кет пичоқ санчган. Шовқин-суронни эшитган қўшнилар ёрдамга етиб келишганда А. аллақачон воқеа жойидан қочиб кетган.
Ш. воқеа жойида вафот этган. Н.Б. шифохонага ётқизилган. Суд А.Ж.га нисбатан 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи